"Умрадан қайтаётган она учун қарзга қилинган дабдаба"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hik

 2023-04-18 23:29:17   963 author:UZBEK TV

“Ҳикматли дунё” тарбиявий филмлари туркумидан “Тошкент” телеканали Ҳикматли дунё - пурҳикмат маънонинг теран ифодаси! Ҳаётимизда учрайдиган турфа ҳолатларнинг телеталқини ва уларнинг турли оқибати! Инсон ҳаёти, тақдири, яхшилигу ёмонликнинг орасидаги ўта қисқа масофани акс эттира олган қадрдон дастур! Ушбу кўрсатув ёшларни мафкураси, шунингдек, юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларга эга шахс сифатида тарбиялашдек шарафли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Юртимиз қуёшли, буюк тарихий инсонлар яшаган, Буюк Ипак Йўли ўтган ажойиб, бетакрор, минг асрлик анъаналар ва маданиятига эга ўлка. Бетакрор, сўлим гўшаларга эга Ўзбекистонимиз, кўнгли очиқ халқимиз, ўтиб кетган бобо-калонларимиз, ҳозирда мустақилликка эришгандан кейинги ютуқларимиз ҳақида қанча гапирсак ҳам оздир. Бугунги кунда бизнинг қуёшли ўлкамизга дунё халқларининг қизиқиши тобара ошиб келмоқда. Юртимиздаги тарихий обидалар, анъаналаримизга, маданиятимизга, матоларимизга, архитектурамизга, ҳунармандлар томонидан қилинган ишларига, сайёҳлар эътибори кун сайин ортиб бормоқда. Мутахассисларнинг фикрича, дунё тарихида илк Шарқ Уйғониш даври — Мусулмон Ренессанси, деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Бу мерос яна шуниси билан қадрлики, у тарихнинг ўта мураккаб, зиддиятларга, синовларга тўлиб тошган оғир даврларида алломаларимизнинг минг заҳмати, маънавий жасорати, фидойилиги, беназир ақлий заковати билан бунёд этилган. Шу билан бирга, жаҳон тарихида «Амир Темур ва темурийлар ренессанси», деган ном билан алоҳида ўрин эгаллайдиган даврда яратилган илм-фан, маданият ва меъморлик дурдоналарини ислом маданиятининг наинки юртимиздаги, балки бутун мусулмон оламидаги юксалиш даври сифатида кўрсатиш муҳимлигини давлатимиз раҳбари кўп бора айтмоқда. Буларнинг бари табаррук заминимиз Ислом маърифати, илм-фан, нурли тараққиётнинг ростмана, ҳақиқий маркази бўлганини англатмоқда, деб минг бор айтиш, фахрланиш, бу меросга муносиб бўлиш қанчалар шукуҳли, ҳам масъулиятли.

recommended video
The song "Love Lost" by Swami Uchiha is about heartbreak and the pain of losing love
DATA:2024-07-04 06:49  Read: Swami Uchiha
► Save 6% of FUT coins, buying with code "Danny" at https://bit.ly/U7BUY-Danny
DATA:2023-07-22 00:55  Read: Danny Aarons
Assalamu'alaikum temen2, balik lagi di "TIBA2...DIA DATANG!"Kali ini gw kedatengan se
DATA:2023-12-08 08:16  Read: Prasodjo Muhammad
DATA:2023-06-24 12:11  Read: エハラ家チャンネル
新曲三ヶ月連続リリース&「茅ヶ崎ライブ2023」4DAYS決定!!2023年、サザンオールスターズが動き出します!!*********/今晩19時、ライブ配信特番決定!\
DATA:2023-06-25 05:05  Read: サザンオールスターズ
The song "Jugglin for Jack" by Esskay Genius seems to tell the story of a young person who is struggling to balance their time and responsibilities
DATA:2024-07-04 06:49  Read: Esskay’s Genius

Copyright © 2022 Little Rabbit video Inc. all rights reserved。

The page takes 0.0197 ms, the memory occupies 282.46 KB, and the database is accessed 18 times